UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2

Туркия кундалиги (1-қисм). Антальяга келган клубларнинг иккитаси бир меҳмонхонада Янгиликлар

Туркия кундалиги (1-қисм). Антальяга келган клубларнинг иккитаси бир меҳмонхонада

Суперлиганинг янги мавсумига тараддуд хорижда давом этади.

Бугун  Тошкент вақти билан соат 10:00да Суперлиганинг 4 клубини ўз ичига олган ҳаво лайнери Анталья томон йўлга чиқди ва маҳаллий вақт билан 13:00 атрофида халқаро аэропортга келиб қўнди. 

"Пахтакор", "Навбаҳор", АГМК, "Бунёдкор" жамоалари билан биргаликда сайтимизнинг 3 нафар ходими ҳам хориж сафари томон отланди. Аввалроқ 3 февраль санасида "Динамо", "Насаф", "Қизилқум" Истанбул орқали етиб келганди. 5 февраль куни етиб келган тўрт клубимиз қуйидаги меҳмонхоналарда истиқомат қилишмоқда. АГМК ва "Насаф" Ларадаги "Royal Seginus hotel"далар.


АГМК - "Royal Seginus hotel" (Лара)

"Пахтакор" - " Susesi Luxury Resort" (Белек)  

"Бунёдкор" - "Asteria Kremlin Palace" (Лара)

"Навбаҳор" - "Papillon Ayscha hotel" (Белек)


5 кундан сўнг буларнинг сафига Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси келиб қўшилади. Шунда Суперлигада хориж йиғинига чиқмаган фақат 3та клуб қолмоқда - "Локомотив", "Сурхон", "Қўқон-1912". 

Бугундан бошлаб йиғинга киришган юқоридаги тўрт клуб шу куннинг ўзидаёқ тикланиш машғулотларини олиб боришди.  Championat.asia сайти жамоаси эртадан бошлаб клубларимизнинг машғулотлари, ўртоқлик учрашувларини  Антальядан ёритиб боради. Бизни кузатишда давом этинг!

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика