

Чемпионатнинг 27-тури доирасида мусобақа карвонбошиси бўлиб турган "Трабзонспор" "Гезтепе" майдонига сафар уюштирди. Учрашув меҳмонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Шу тариқа "қораденгиз бўронлари" ҳисобидаги очколар сони 56тага етди.

Жорий мавсумни омадсиз тарзда ўтказаётган "Фенербаҳче" 27-тур ўйинига 7-ўринда етиб келди. Истанбул клубининг рақиби эса сўнгги поғонани эгаллаб турган "Кайсериспор" жамоаси эди. Бу ўйинда "Фенербаҳче" ирода кўрсатишига тўғри келди. Битта тўп фарқи билан имкониятни бой бериб турган мезбонлар сўнгги 5 дақиқада 2та тўп киритиб, 3 очкони илиб кетди.

Туркия суперлигаси мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг.



