Туркия чемпионати. “Галатасарай” “Трабзонспор”дан устун келди

Туркия Суперлигасининг 27-турида “Галатасарай” футболчилари ўз майдонларида “Трабзонспор”ни таслим этишди.

Учрашувда Софьян Фегули мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи голга 60-дақиқада Бафетимби Гомис муаллифлик қилди. Меҳмонлар сафида Юрая Куцки мезбонлар дарвозасига гол киритди.

27-турдан кейин “Галатасарай” 57 очко билан пешқадамлик қилишни давом эттирмоқда. “Трабзонспор” 42 очко билан бешинчи поғонада бормоқда.


Манба: championat.asia