UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Суперлига. Бугун 2-тур учрашувлари якунланади  1 02:18Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Фейха" меҳмонда "Ал Иттифоқ"ни мағлуб этди, Шукуров танаффусда алмаштирилди  0 01:25"Тоттенхем" Тимо Вернерга қизиқиш билдирмаяпти. Футболчи МЛСга йўл олиши мумкин  0 00:54"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди  5 00:27Бундеслига. "Лейпциг" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этди ва ЕЧЛ ҳудудига максимал яқинлашиб олди  0 00:23Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га меҳмонда "Вильярреал"да қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  23 00:05А Серия. "Милан" ўз уйида "Комо"га қарши иродали ғалабага эришди  3 23:35Суперлига. "Бунёдкор" ва "Динамо" ғалаба қозонди, "Насаф" Андижонда дуранг ўйнади  5 23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  19 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  3 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  6 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  11 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  8 22:02АПЛ. "Ноттингем Форест" меҳмонда "Ипсвич"га 4та гол урди ва "Арсенал" билан орадаги фарқ максимал қисқартирди  2

Туркия 2013 статистикаси Янгиликлар

Туркия 2013 статистикаси

Туркияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етмоқда. FIFA.com сайти финалгача бўлиб ўтган ўйинлар статистикасини таҳлил қилиб чиқди.
149
Туркия 2013 да жами 50 та ўйинда шунча гол киритилди. Бу ҳар бир учрашувда ўртача 2.98 гол дегани. Бу сўнгги 10 йилда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатлари ичида иккинчи энг яхши кўрсаткич бўлди. Колумбия 2011 (132), Канада 2007 (135), Голландия 2005 (143) ва БАА 2003 (119) мусобақалари ортда қолдирилди. Аммо Туркиядаги мусобақа тугашига ҳали икки ўйин бор. Балки ушбу ўйинларда урилган голлар Миср 2009 да киритилган рекорд 167 голга тенглаша, ёки янги рекорд ўрнатилар.

34
Туркия 2013 да ҳозиргача ўтказилган 50 ўйиндан шунчаси ёки дуранг, ёки томонлардан бирининг бир тўп фарқи билан ғалаба қозониши билан тугаган. Бу кўрсаткич, ушбу мусобақада қанчалик бир бирига тенг жамоалар ўйнашини намоён қилиб турибди. 50 ўйиндан атиги биттасида дарвозаларга тўп киритилмаган. Мали – Греция ўйинида ягона 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлиб, бу ёшлар ўртасидаги ЖЧ 24 талик форматга ўтганидан буён рекорд кўрсаткич.

17
Ёшлар ўртасидаги мусобақаларда Англия терма жамоаси шунча бор кетма-кет ғалаба қозона олмасдан, навбатдаги мусобақани эрта босқичда тарк этди.  Ёш шерлар ушбу мусобақадаги Англиянинг сўнгги 5 иштирокида сўнгги бор қачон ғалабага қозонганлигини эслашлари учун улар 16 йил аввалги маълумотларни қидиришларига тўғри келади. Майкл Оуэн иштирок этган,  Малайзияда 1997 йилда бўлиб ўтган ўша турнирда, инглизлар Мексикани 1:0 ҳисобида мағлуб этган.  

15
Франция шунча гол уриб турнирда энг сермахсул жамоа бўлиб турибди. Ушбу голлар 8 нафар футболчи ҳисобига ёзилган. Француз футболчиларининг ушбу сермахсуллиги 1998 йилда Францияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатини эслатади. Ўшанда кубокни ютган французлар киритган голларга саккиз нафар футболчи муаллифлик қилган. Французлар, ўзлари учун биринчи бўлган Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалида ўша мувафақиятни такрорлай олишадими, йўқми, буни Шанба куни билиб оламиз.

14
Шунча йиллик Осиё жамоаларисиз ўтган ярим финалларга Ироқ чек қўйди. Шунингдек Ҳаким Шокир жамоаси тарихда биринчи бор Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бир мусобақа доирасида 3 ўйинда қўшимча вақт ўйнаган жамоа бўлди. Дастлабки икки ўйинда Ироқликлар ғалаба қозонишган бўлса, якунда Уругвай пенальтилар сериясида уларни тўхтатиб қолди. Сўнгги бор пеналтилар серияси орқали жамоанинг финалга йўл олиши 1985 йилда бўлган. Ўшанда Испания ёшлари пеналтилар сериясида Совет Иттифоқини 4:3 ҳисобида мағлуб этиб финалга йўл олган.

5
Португалиялик Брума, испаниялик Хесе ва ганалик юлдуз Эбенезер Асифуалар ҳозиргача мусобақада шунчадан тўп киритиб тўпурарлар рўйхатида бошчилик қилишмоқда. Булардан фақат Асифуада кўрсаткичини яхшилаш имконияти мавжуд. Аммо уругвайлик Николас Лопез ва франциялик Яя Саноголар ҳам унга рақобат қилишлари мумкин,  уларнинг ҳисобида тўрттадан гол бор.

4
Ярим финалда 4 қитъа вакиллари иштирок этишди. Бундай тенглик мусобақа тарихида 5 маротаба бўлган.

4
Жанубий Американинг барча 4 вакили тарихда биринчи бор гуруҳдан мувафақиятли чиқишди. Ушбу тўртликдан ҳозир фақат бир жамоа – Уругвай курашни давом эттирмоқда. Бу Уругвайнинг тарихдаги иккинчи финали. Биринчисида 1997 йил Малайзияда бўлиб ўтган мусобақада уругвайликлар Аргентинага 2:1 ҳисобида мағлуб бўлишган.

3
Туркия 2013 мусобақасининг 3 та чорак финал учрашувида қўшимча вақт ва/ёки пеналтилар серияси орқали ғолиб аниқланди. Статистикага қўра, сўнгги беш мусобақа чорак финалларида 75 фоиз ҳолатда жамоалар 120 дақиқа ўйнаган.  

1
Эл Салвадор жамоаси ягона ғалаба билан уйларига қайтишди. Улар Австралия устидан 2:1 ҳисобида қозонилган ғалабаларини тарихий ютуқ сифатида баҳолашди.

Қобилжон Бабаев таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика