Турин клуби Кабакни 1 млн евро эвазига ижарага оладиган бўлди

Alisher
30 авг 2021, 08:47
"Шальке" ҳимоячиси Озан Кабак фаолиятини Италияда давом эттиради.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 21 ёшли турк учун "Торино" даъвогарлик қилмоқда ва клуб харид қилиш имконияти билан 1 млн евролик ижарани таклиф этди.

Кабак ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Ливерпуль"да ўтказди, аммо клуб футболчини харид қилишга қарор қилмади.

Ҳимоячи Англия чемпионати доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 3та сариқ карточка олди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›