Туран: "Иньеста - кумир, Суарес - энергия, Месси - босс, Неймар эса - ука"

Aslanov Jasurbek
20 янв 2016, 13:45
"Барселона" ярим ҳимоячиси Арда Туран жамоадошларига бўлган муносабати ҳақида айтиб берди.

"Иньеста - менинг кумирим, ажойиб футболчи. Месси - тарихдаги энг яхшиси, аммо Андрес мукаммал футболчи. У билан бирга ўйнаш ва унинг ҳаракатларини кузатиш - роҳатдир. Месси билан ўйнасанг, футбол бошқача бўлиб қолади. Неймарга яқин қолди, у янги Месси бўлади.

Жамоадаги энг яхши дўстлари - Неймар, Алвес ва Бускетс. Суарес - энергия, Месси - хотиржам йигит, аммо у босс, Неймар эса худди укамдай. Келганимдан бери ҳеч ким мен билан хазиллашгани йўқ, чунки уларнинг барчаси бутса улоқтириб қолишимдан хабардор" - дейди Туран.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cadena Ser

Сўнгги янгиликлар

Барча ›