

Амалдаги чемпион "Локомотив" ўз уйида "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилди. Ғолиб номи аниқланмаган беллашувда мухлислар иккита гол кўришга муваффақ бўлишди. Голлардан ташқари ўйин жуда юқори темпда ўтди ва бир қатор қизиқ ҳамда баҳсли ҳолатлар кузатилди. Турнинг энг кўп муҳокама ва баҳсларига сабабчи бўлган учрашув сифатида ҳам "Локомотив" - "Қўқон-1912" тўқнашуви қолган ўйинлардан ажралиб турди. Воқеаларга бой бўлган баҳс сўзсиз турнинг энг яхши ўйинига айланди.




