UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" яна очко йўқотди  0 23:59Аёллар ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон Австралияга мағлуб бўлган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:54А Серия. "Рома" - "Женоа". Асосий таркиблар маълум!  5 23:43Бундеслига. "Айнтрахт" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  0 23:00Янгиланаётган "Пахтакор" ёхуд Педру Морейра йиғаётган португал забон "банда"  5 22:47"Милан"га "Челси" футболчиси керак  0 22:11Ўзбекистон U20 Сурия билан дуранг ўйнади  1 21:56Неймар "Барселона"дан кетиши сабабини айтди  5 21:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтади!  22 20:47"Андижон" Бубанья ва Маматказин билан хайрлашди  16 20:15Гарначо Лондон жамоасига ўтиши мумкин  5 19:50ОК-2025 саралаши. Футзалчиларимиз Австралияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди  13 19:28Ўзбекистон U-20нинг Сурияга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 19:20Неймар Мессининг ПСЖга келиши унинг Мбаппе билан келишмовчилигига сабаб бўлганини айтди  3 18:53ЎФА Кубогининг янги низоми ҳақида болалар футболига оид аччиқ мақола  12

Туғилган кунингиз билан, Самвел Вячеславович! Янгиликлар

Туғилган кунингиз билан, Самвел Вячеславович!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бугун 46 ёшни қарши олди.

Самвел Вячеславович, авваламбор туғилган кунингиз билан кенг жамоатчилик, шунингдек "Championat.asia" сайти ходимлари номидан табриклайман ҳамда Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва мураббийлик фаолиятида омад тилайман!

Ҳаммамиз тушуниб турибмиз, Сизни олдинда жуда муҳим баҳслар кутмоқда. Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ҳал қилувчи ўйинлар мана энди бошланади. Терма жамоамиз биринчи навбатда 12 июнь куни Теҳронда Эрон терма жамоаси билан куч синашади.

Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдаги вазияти ёмон эмас, ҳали имконият бор ва бунинг учун кейинги учта баҳсда ғалаба қозонишимиз керак бўлади. Ҳар бир бош мураббий каби Сиз ҳам ўзингизга маъқул келган футболчиларни танлаш ва ўйнатиш ҳуқуқига эгасиз. Бу борада Сизнинг ишингизга аралаша олмаймиз.

Терма жамоамиз қандай таркиб ва тактикада ўйнамасин, мухлислар биринчи навбатда ғалаба кутишади. Фақат уч очкогина одамларни севинтиради. Умид қиламизки, қолган учта ўйинда максимал натижага эришиб, Ўзбекистон милллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб борасиз. 

Биламизки, "Пахтакор"да ишлаган пайт қўл остингиздаги жамоа айниқса иккинчи давра яхши ўйин кўрсатиб, кўпроқ очколарни қўлга киритар ва якунда чемпион бўларди. Биз терма жамоадан ҳам мана шундай ўйин ва натижа кутиб қоламиз. 

Бу дунёда амаллаб бўлмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Шундай экан, жаҳон чемпионатига чиқиш ҳам ушалмайдиган орзу эмас. Фақат ва фақат меҳнат ва қаттиқ ишлашгина бизни мундиал сари етаклай олади. 

Самвел Вячеславович, Сизни яна бир бор туғилган кунингиз билан табриклайман. Ўйлайманки, кузда биз - ўзбекистонлик мухлислар терма жамоамизнинг тарихда илк бор жаҳон чемпионатига чиққани гувоҳи бўламиз. 

Кўп сонли мухлислар номидан Хайрулла Холиқов.






Рейтинг: -162   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика