Триппьер шошилинч равишда Англия термаси ихтиёрини тарк этди

Mirjalol Normatov
19 ноя 2023, 17:30
Англия термаси футболчиси Киран Триппьер миллий жамоа ихтиёрини тарк этди.

Футболчи Мальтага қарши ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди, бироқ у душанба куни Шимолий Македонияга қарши ўйинда иштирок эта олмайди. Триппьернинг кетиши шахсий сабабларга боғлиқ. Бу борада "Ньюкасл" ҳам аниқ маълумот тақдим қилмади.

Англия термаси октябрь ойидаёқ Евро-2024га чиққанини расмийлаштириб бўлган. Турнирнинг финал босқичи келаси йили Германияда бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal