Триппьер: "Коста мени кунига 10 марталаб Уэйн Руни деб атайди"

Alisher
21 окт 2019, 16:06
"Атлетико" ҳимоячиси Киран Триппьер янги жамоасидаги муҳит ҳақида гапирди.

"Бизда ажойиб жамоа ва инсонлар бор. Менга Диего Коста ёрдам бермоқда. У мени кунига 10 марталаб Уэйн Руни деб атайди. Биз доим ҳазиллашамиз.

Менга Диего ёқади, у ҳар доим ҳазиллашиб юради. Мен унинг АПЛдаги иштирокидан биламан, Коста - мен билан ўйнаган футболчилар орасида энг қизиқарлиси. Жамоада ўта ажойиб муҳит ҳукм суради.

Кўникиш жараёни муваффақиятли ўтди. Мадридда об-ҳаво зўр, овқатлари эса Англияникидан ҳам яхши. Кўчада инсонлар яхши ўйиним учун менга миннатдорчилик билдиришади", - дейди Киран Триппьер.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси ҳимоячиси ёзда "Тоттенхэм"дан "Атлетико"га ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›