UZ

Сўнгги янгиликлар

Тринкау "Барселона"га қайтди Янгиликлар

Тринкау "Барселона"га қайтди

"Барселона" вингери Франсишку Тринкау Каталония клубига қайтди.

22 ёшли португалиялик ўтган мавсумни "Вулверхэмптон" сафида ижара асосида ўтказди. "Бўрилар" ўйинчини 30 млн еврога харид қилишмади.

"Барселона" Тринкауга ишонч билдирмаяпти. Футболчи харид қилиш банди билан ижара асосида "Спортинг"га ўтиши мумкин. Клублар ўйинчининг трансфери борасида музокаралар олиб боришмоқда.

Ўз навбатида, каталонияликлар "Вулверхэмптон"га вингер Адама Траорени қайтариб беришди. "Кўк-анорранглилар" ҳам ушбу футболчини 30 млн еврога харид қилишмади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика