UZ

Сўнгги янгиликлар

09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  1 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  2 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  3 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  2 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  24 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  21 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  114 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   13

Триллерда ким «киллер» бўлади? Янгиликлар

Триллерда ким «киллер» бўлади?

Теглар :  Бавария ПСЖ
Кун саволи: Триллерга тенг баҳоланаётган ЕЧЛ финалида «киллер» роли кимга насиб этади?

Қийин, жавоби финал тугагач маълум бўладиган савол. Чиройли ва балки кутилмаган сценарийга бой фильмга айланиб кетиш эҳтимоли катта.

ПСЖ бугун французча триллерни олишга ҳаракат қилса, «Бавария» немисча сценарий остида даҳшатли триллерга тайёрланмоқда.

Қизиғи, ҳар иккала фильм режиссёри немис: Тухель ва Флик.

Улар илк бор бундай ҳашаматли саҳнада ва «Оскар» кимга насиб этиши учун рақобатлашишади.

Тухель кучли ижрочилар, гонорари қиммат актёрларни йиғган. Ҳамма гап сценарий ва оператор маҳоратига ҳам боғлиқ. Режиссёр сифатида буни тўғри бошқариш ва назорат қилиш талаб этилади.

Флик эса асосан қизиқарли, триллерга хос ва мос сценарийга эга ва уни якуний суратга олиш жараёнида. Буни эплашда унга ҳам бугун актёр ва операторлар маҳорати зарур.

Футбол тилида айтадиган бўлсам, Тухель доим кучли ва қўрқинчли кўринган индивидуал ижрочилардан ниҳоят бутун жамоа туза олди. ПСЖда авваллари етишмаган ва кўринмаган жамоа пайдо бўлди. Буни инкор этиб бўлмайди.

ПСЖнинг финалга қадар босиб ўтган йўлида фақатгина Неймар, Мбаппе ёки Ди Мариянинг хизмати эмас, балки жамоавий ўйин маҳсули сифатида қараш адолатлироқ. Бу эса Тухелнинг катта ютуғи. Аввалги ПСЖда жамоавий менталитет йўқлиги сабабли тайёр устунликни бой бериб қўярди. Футболда номлар муҳим, агарда улар жамоа учун ўйнаса. Бугунги Неймар, Мбаппе ва бошқалар айнан жамоа учун ўйнаётгани яққол мисоли «Аталанта» ва «Лейпциг»га учрашувлар.



Шу тарафдан ярим финалга чиқишга ҳам доим қийналган ва ҳеч қатор йиллар «катта жамоа»га айланолмаган ПСЖ бу йил карантин режимидаги футболда бўлса ҳам буни уддалади. Демак Тухель ишламоқда. ПСЖ тарихда илк бор финалда.

«Бавария»да эса вазият бошқачароқ. Мавсум давомида рулга ўтирган Флик тез фурсатда барчасини ўзгартириб юборди. Қарама-қарши услубга ўрганиб, кўникиб безор бўлган футболчиларга гуёки қафас ичида қушларга эркинлик бергандек «озодликка» чиқарди.

Кечагина Ковач билан «чемпионат нима бўлади?» деб турган мюнхенликлар қисқа вақтда ЕЧЛ ҳақида ўйлашга тушишди.

Флик гуёки пойга давомида автомобиль русумини «Chevrolet»дан «BMW»га айлантириб қўйди.

«Бавария» азалдан «BMW»да юришга ўрганган ва тезлик пайтида мувозанатни йўқотмаяпти. Жамоавий иммунитет шаклланган. Шу боис ортиқча эйфория ёки эсанкираш сезилмаяпти.

Финишга эса ҳали бор.


Тухель ПСЖни каттароқ жамоага айлантиргани бор гап. Лекин бу йўлда ПСЖ кимларни йўлдан олиб ташлади деган савол туғилади: «Боруссия» Дортмунд. Ҳа, жорий мавсумгача Дортмунд еврокубокларда ПСЖдан кўра пишиқроқ ва ҳурматга лойиқ жамоа эди. Бу йил ПСЖ улардан жамоа сифатида ўсганини исботлади.

Қувноқ «Аталанта». Чорак финал якунига қадар ҳамма итальянча романтикага маҳлиё бўлиб турганда ПСЖ жамоа сифатида характер кўрсатди. Бу ПСЖга йиллар давомида етишмаган жуда қимматли сифат. Бу сифатга эса клуб миллионлаб трансферлар билан эмас, мураббий иши орқали вақти билан эришди.

Кейинги рақиб — «Лейпциг». Тан олиш керак, «Лейпциг» ярим финалда кутилган тактик курашни таклиф қилолмади. ПСЖ бу ўйинда ортиқча қийналмади ва даража фарқидаги тафовут бу гал ПСЖга финал чиптасини тақдим этди.

ПСЖ «Лейпциг» билан шу даражада тартибли ўйнадики, худди «Лион»ни эслатиб юборди. Ҳужумда эса «Лейпциг» тарихда илк бор бундай савиядаги ўйинда иштирок этаётгани ва футболчилари ҳаётидаги энг муҳим баҳсни ўтказаётгани таъсири сезилди. Биринчи голдан ташқари қолгани босимга дош бермаслик натижаси.

ПСЖ жамоа сифатида ўсгани эътироф ва эътиборга молик. Лекин улар йўлдан чиқариб ташлаган жамоалар нафақат имконият ёки шароит тарафлама, балки еврокубоклардаги иммунитет даражаси ҳали шаклланмаган рақиблар эканини унутмаслик лозим.

ПСЖ ҳозирги вақтга келиб энг кучли жамоа номи учун курашишга шай. Лекин бунга муносиблигини «Бавария» билан бўладиган финалда исботлаши шарт. Уддалай оладими ёки йўқ, очиқ савол.

ПСЖ бугун «Аталанта» ёки «Лейпциг» билан эмас, исталган рақибни тор-мор келтириш салоҳиятига эга «Бавария» қаршисидан чиқади...



Ўйинда ҳар иккала жамоа одатий услубидан воз кечмайди.

Лекин иккала немис сценарий ўзгариб қолишига ҳам тайёр ҳолда форс-мажор режасини тузишига тўғри келади. Кимдир ўз ўйинини қуради ва кимдир ўйинни боришига қараб иккинчи вариантни ишга солади.

ПСЖ учун «Бавария»нинг юқори ҳимояда ўйнаши ва доимий босим қилиши тезкор қарши ҳужумлар учун айни муддао. Лекин «Бавария»нинг асосий кучи ва ютуғи ҳам шу жиҳатда.

Агарда вазият ўзгариб, ўйинда тактик ўзгаришларга эҳтиёж сезилса, унда ким тактик тарафлама билимдонлигини кўриб оламиз. Чунки мен билган Тухель ва Флик услубий тизим яратиб, ўз фалсафасидан чекинмайдиган мураббий сифатида танилган.

Керак пайтда тактик ранг-баранглик кўрсатиш эса мураббийни янада кучлироқ қилади. Ким тактик тарафлама кучлироқ эканлиги қийин савол. Балки бугун бу саволга ҳам жавоб олармиз. Лекин ўйлашимча, бу икки мураббий ғоясига кўпроқ ишонадиган ва буни яхши уддалаётган мутахассислар.

Флик аниқ чизмаси бўйича ўйинни қуришга тўлиқ устунликка даъвогарлик қилади. Тухель эса юқори жойлашган рақиб ҳимояси кемтикларини «пойлайди».

Қисқаси, афиша, жамоалар даражаси, ижрочилар, ўйин сифати бўйича ҳам мутлақо муносиб рақиблар жангги. Супер финал! Кутамиз!

Тухель Фликнинг прессинггига дош берса, французча триллер, акс ҳолда немисча кино бўп кетади...

ЕЧЛда зафар қучган немис мутахассислари — Хайнкес, Хитцфельд, Клопп қаторига Тухель ёки Фликни кўрамиз.



Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика