Трентнинг "Реал"га ўтиш эҳтимоли 98 фоизга баҳоланмоқда
28 янв 18:23
Янгиликлар
Трентнинг "Реал"га ўтиш эҳтимоли 98 фоизга баҳоланмоқда
"Ливерпуль" ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд "Реал" билан келишувга яқин турибди.
"Қаймоқранглилар" ёзда инглиз футболчиси эркин агентга айланганидан сўнг таркибга жалб қилишдан умидвор. "Relevo" нашрининг "Реал"га яқин манбаларига таяниб хабар беришича, келишувни 98% якунланган деб ҳисоблаш мумкин. 26 ёшли футболчи "Ливерпул"даги сўнгги мавсумини ўтказмоқда.
Трент Александер-Арнольд ушбу мавсум Арне Слот жамоаси сафида 30 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Умумий ҳисобда футболчи "қизиллар"нинг асосий таркибида 340 ўйинда қатнашиб, 21 та гол ва 87 та узатмага муаллифлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар