Трапп ПСЖдан кетмоқчи
26 окт 2016 21:56
Янгиликлар
Трапп ПСЖдан кетмоқчи
Франция гранди ПСЖ жамоаси дарвозабони Кевин Трапп қишда Франциядан Германияга қайтишни режалаштирмоқда.
ПСЖда ўтган мавсум асосий дарвозабон бўлган Кевин Трапп сентябрдан буён майдонга тушгани йўқ. Трапп жамоадаги ҳозирги ҳолатидан норози ва захира ўриндиғида ўтиришни истамаяпти.
Кевин Трапп қишки трансфер ойнаси пайтида клубни алмаштиришни режалаштирган.
Аммо ПСЖ клуби мавсум сўнггига қадар киперни қўйиб юбормоқчи эмас.
Траппнинг хизматларига "Вольфсбург" ҳамда "РБ Лейпциг" жамоалари томонидан қизиқиш мавжуд.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар