UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  14 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2

Transfermarkt ва Championat.Asia 2022 йилги Суперлиганинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади Янгиликлар

Transfermarkt ва Championat.Asia 2022 йилги Суперлиганинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади

Ушбу мавсумдан бошлаб икки сайт ҳамкорликнинг янги даражасига чиққан ҳолда, биргаликда ойнинг энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлашни бошлашди.

Transfermarkt ва Championat.Asia мавсум якунига кўра энг яхши мураббий ва ўйинчи номини ҳам аниқламай қўйишмади. Овоз беришда Championat.Asia ва Transfermarkt'нинг рус тилидаги нашри, шунингдек эксперт сифатида Ўзбекистондаги энг яхши футбол шарҳловчиларидан бири Отабек Жўраев иштирок этишди.

Овоз бериш якунларига кўра, Суперлиганинг 2022 йилги мавсумдаги энг яхши мураббийи деб Тимур Кападзе топилди. "Олимпик" устози Ўзбекистон чемпионатида ёш ўйинчилардан ташкил топган жамоани илк мавсумдаёқ олтинчи ўринга олиб чиқди. "Олимпик" мавсум давомида бир неча бор фаворитлардан очко тортиб олди. Кападзе 44% овозга эга бўлган бўлса, иккинчи ўринни "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких (31%) эгаллади.




Суперлиганинг 2022 йилги мавсум энг яхши ўйинчиси бўлиш учун курашда биринчи ўрин "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровга насиб этди. У барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 7та ассист қайд этди. Искандеров 52% овоз тўплади, бу эса иккинчи ўринни олган "Пахтакор" форварди Драган Черан (34%)дан 18%га кўпроқ.



Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика