Трансферлар ойнаси – “Бухоро”

Narzulla Saydullayev
13 июл 2018
18 июнь куни расман очилган ёзги трансфер ойнаси 15 июлда ўз якунига етади. Жамоалар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёнини давом эттиришмоқда.

“Бухоро” клуби мавсумнинг иккинчи қисмида майдонга тушиш учун ҳозирча 4 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди. Булар – Суҳроб Нематов, Шухрат Нематов, Вадим Чемиртан ҳамда Қаҳрамон Баҳодиров. Шунингдек, яна 4 нафар ўйинчи расман “Бухоро” сафини тарк этди – Баҳодир Насимов, Марко Клисуро, Сергей Русецки ва Азамат Солиев.

КЕЛГАНЛАР:
Суҳроб Неъматов
Шухрат Неъматов
Вадим Чемиртан
Қаҳрамон Баҳодиров
 
КЕТГАНЛАР:
Баҳодир Насимов
Марко Клисуро
Сергей Русецки
Азамат Солиев

Трансферлар ойнаси ҳали очиқ ва жамоа шу кунларда яна янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш имкониятига эга.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz