UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  4 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  1 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  30 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  11 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  12 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  12 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1

“Тракторсози” сафарда “Нафт Масжид Сулаймон”ни мағлуб этди Янгиликлар

“Тракторсози” сафарда “Нафт Масжид Сулаймон”ни мағлуб этди

“Насаф”нинг ОЧЛдаги рақиби Эроннинг “Тракторсози” жамоаси сафарда “Нафт Масжид Сулаймон” жамоаси меҳмони бўлди.
Жамоага яқинда келган португалиялик мураббий Антонио Оливейра “Тракторсози”нинг сенегаллик доимий дарвозабони Исса Ндойени (бўйи 201см) ўйин қайдномасига ҳам киритмади. Бу сафар жамоа дарвозасини Хамид Лак қўриқлади.

Биринчи бўлиб ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан тракторчилар, учрашув 32-дақиқасида орадаги ҳисобни тенглаштиришди – 1:1, бу голни жамоа ярим ҳимоячиси Самон Наримон Жаҳон киритди. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлим тенг курашлар остида кечди, вазиятни ўнглашга кўп ҳаракат қилган мезбонлар, учрашув якунланиб бораётган бир пайтда қарши ҳужумдан гол ўтказиб қўйишди, жамоанинг бразилиялик ҳужумчиси Эдер Лучано 83-дақиқада
учрашувдаги сўнгги голни киритиб, ўз жамоасининг ғалабасига катта ҳиссасини қўшди – 1:2.

Ушбу ғалабадан кейин “Тракторсози” 35 очко билан турнир жадвалининг 5-поғонасида бормоқда. Шундай қилиб, табрезликлар яхши кайфият билан Қаршига ташриф буюрадиган бўлишди.

Эрон чемпионати, 20-тур
“Нафт Масжид Сулаймон” – “Тракторсози” 1:2 (1:1)

Голлар:
Хамид Буҳамдон (пен), 11-1:0, – Саман Наримон Жаҳон, 32-1:1, Эдер Лучано, 83-1:2.

“Тракторсози”: 1.Хамид Лак, 88.Фардин Обедини, 23.Мирҳони Ҳошими, 3.Ҳабиб Гордани, Холид Шофий, 18.Аҳмад Амир Камдар, 6.Маҳди Киёни, 14.Андраник Таймурян, 8.Шоҳин Сохиби ( 27.Фаршон Ахмадзода 75), 7.Самон Наримон Жаҳон (9.Фарид Беҳзоди Карими 63), 30.Эдер Лучано.

Огоҳлантириш (Тракторсози): Ҳабиб Гордани, Маҳди Киёни, Фардин Обедини.

Азамат Умаров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика