Тожикистонлик футболчи допинг туфайли икки йилга дисквалификация қилинди
Aslanov Jasurbek
13 ноя 2014, 13:00
Тожикистон ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Хуршид Бекназаров допингдан фойдалангани учун Осиё футбол конфедерацияси (AFC) томонидан икки йилга дисквалификация қилинди.
20 ёшли футболчи Жанубий Кореяда ўтган Осиё ўйинларидаги текширувда қонидан допинг топилган эди. 14 сентябрда Тожикистон ва Сингапур терма жамоалари ўйинидан сўнг олинган анализда унинг қонида метилгексанамин моддаси аниқланди.