UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  38 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  16 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  30 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  8 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1

Тожиев "Бухоро" билан шартнома тузди, Понамарёв кўрикда Янгиликлар

Тожиев "Бухоро" билан шартнома тузди, Понамарёв кўрикда

“Бухоро” пойтахтдаги йиғинда жуда кўплаб футболчиларни синовдан ўтказиб оляпти.
Кеча жамоани икки легионер тарк этгани ҳақида хабар берган эдик. Улардан бири жароҳат туфайли, иккинчиси эса мураббийларга маъқул бўлмаганлиги сабабли жамоани тарк этди.

Куни-кеча жамоа билан тажрибали ҳужумчи Зайниддин Тожиев келишувга эришди ва расман, “Бухоро” футболчиси сифатида келаси мавсумни бошлайди.

Олий лигада "Академия", "Пахтакор", "Локомотив", "Шўртан", "Нефтчи", “Динамо” каби клублар шарафини ҳимоя қилган катта Тожиев,қатор назорат учрашувларидан сўнг мураббийларда илиқ таассурот қолдира олди.

Якунланган мавсумда "Динамо" таркибида ўйнаган ҳужумчи 25та учрашувда 2та гол урди.

Жамоа яна бир тажрибали ҳимоячи билан деярли келишувга эришиб бўлди. Мавсумни “Нефтчи”да якунлаган Вячеслав Понамарёв ҳозирги кунда “Бухоро” машғулотларида қатнашиб келмоқда. Унинг ҳатти-ҳаракатлари мураббийларга маъқул келмоқда. Понамарёв жуда катта эҳтимол билан янги мавсумни “Бухоро”да бошлайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика