UZ

Сўнгги янгиликлар

20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  0 20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  302 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 3:3 (матнли трансляция)  27 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  11 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6

Тотти 9 ойдан сўнг комадан чиққан "Лацио" футболчисини йўқлаб борди Янгиликлар

Тотти 9 ойдан сўнг комадан чиққан "Лацио" футболчисини йўқлаб борди

"Рома" собиқ сардори Франческо Тотти касалхонада бўлиб турган "Лацио" аёллар жамоаси аъзоси Илена Матиллини кўргани борди.

Қиз ўтган йилнинг декабрь ойида автоҳалокат натижасида оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган эди.

20 ёшли спортчи тўққиз ойни комада ўтказди. Фожиа ҳақидаги маълумот Тоттига етиб борди ва у видеомурожаат йўллади.

"Лацио"да ўйнаган, аммо "Рома"га мухлислик қилган Матилли яқинда анча вақтдан кейин комадан чиқди.

Тотти бугун эрталаб футболчининг ҳолидан хабар олиш учун касалхонага ташриф буюрди. У эса афсонани "Рома" либосида қарши олди. Тотти қиз билан бир соатча суҳбатлашди ва қиз тўлиқ соғайгач, уни кечки овқатга таклиф қилишга ваъда берди. 

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика