UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  6 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  14 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24

"Тоттенхэм" ва "Ювентус" ўртасидаги 5 фарқ Янгиликлар

"Тоттенхэм" ва "Ювентус" ўртасидаги 5 фарқ

Почеттино жамоаси математикада мағлуб бўлди.

ЕЧЛнинг 1/8 финалидаги ўйинлар ҳисобларини олдиндан айтиб бўлмасди. Чорак финалга чиқишни биринчи учрашувдаёқ уддалаганлар ҳам бўлди, ундаги иккинчи баҳслар эса шунчаки расмиятчилик учун ўтказилади. "Шпорлар" ва "кекса синьоралар" шундай тизимда ўйнашдики, ғолиб жамоа жасоратли, иштиёқманд кўринди.

"Тоттенхэм" "Ювентус"га қарши жангга чиққан суворийдек ўйнади. Ҳа, улар тезкор, реактив ўйнашди, бироқ бу кейинги босқичга чиқишга етмади. "Юве" биринчи бўлимни ҳимояда ўтказди, кейинчалик қандайдир 3 дақиқа ичида кейинги босқич масаласини ҳал қилиб юборди. Оддийгина математикага кўра, туринликлар 3,3 фоиз куч сарфлашди. Бу эса қандай бўлганини ўзлари билишади.

ТАЖРИБА>ЁШЛИК

"Тоттенхэм" ЕЧЛда қатнашаётган энг ёш жамоалардан бири. Жамоанинг муҳим футболчилари 25 ёшга ҳам кирмаган. Бу факт, демак ёшлик катта баҳсларда тажрибага имкониятни бой бермоқда. Албатта, ҳар ҳафтада АПЛда, кейин ЕЧЛда оғир ўйинларни ўтказиш осон эмас. "Тоттенхэм" Туринда ўз имкониятини сақлаб қолишни уддалаганди. Бироқ ёшларнинг "ёқилғиси" бир соатга ҳам етмади, оқибатда "шпорлар" ютқазди. 90 дақиқада Игуаин ва Дибала жуфтлиги зарба берган вақтида ёш ҳимоячилар яхши ўйнай олишмади.

Тажрибали "Ювентус" эса атиги 3 марта дарвоза томон зарба йўллаган ва шуларнинг иккитасидан фойдалана олган.

ТЕЗЛИК>АНИҚЛИК


"Тоттенхэм"-2018нинг асосий сифати - тезлик. "Шпорлар"нинг оёқлари деярли ҳар бир баҳсда тинмайди, "Ювентус" ҳам шулар жумласидан. Италия жамоаси эса фақатгина сифатга эътибор беришмоқда, кутишади, куч сақлашади ва бир бора ҳужумга ўтиб, гол уришади. Балким бунда асосий роль рақибнинг ўйинидир, бироқ учрашув давомида "Ювентус" каби ўйнаш ҳам жуда қийин.

"Ювентус" ортиқча ҳаракат қилмади, ўз ярим майдонида кучни сақлади. Сабаби "шпорлар" устидан ғалаба қозониш керак. Бу вақтда аргентиналик ҳужум тандеми рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш учун йўллар излади, ҳимоя эса бўш эди. Йўлни Игуаин топди, кейинчалик буни Дибалага ҳам ўргатди. Игуаиннинг Паулога берган пасида ҳимоянинг бўш ўйини кўриниб қолди, Дибала эса аниқлик билан дарвозани ишғол этди. Бу билан у ўзини бошқа топ-жамоаларга кўз-кўз қилган бўлса ҳам ажаб эмас. Томоша қилишга арзийди!

ҲИМОЯ>ҲУЖУМ

Бу кўпчилик учун оддий. Тўпни ушлаб туриш, кетма кет берилган зарбалар, жуда кўп бўлган бурчак зарбалари мезбонларга ёрдам бермади. Улар бир ҳил ҳаракат қилишди, турфалик кўринмади.

Бутун дунё футболида бир қоида бор: ҳужумдан кўра ҳимояга катта эътибор бериш керак. Мураббийлар жамоани айнан ҳимоядан қуришни бошлашади, ҳужумкор футболчилар эса кейинроқ топиб олинаверади. Энг яхши ҳимоя қўрғони эса манаман деган ҳужумчилардан қудратлироқ ва қимматроқдир. Гарчи "Ювентус" Бонуччини сотиб юборган бўлса-да, ҳали ҳам идеал даражадаги орқа чизиқ вакилларига эга. Бу эса италиялик жамоани кейинги босқичга олиб чиқишда мухим роль ўйнади.

ИГУАИН+ДИБАЛА>КЕЙН+АЛЛИ+СОН+ЭРИКСЕН

Аргентиналик тандем икки голнинг асосчилари бўлди. Игауин гол урди, чиройли пас ошириб берди. Лондон жамоасининг квартети орқали бир тўп киритилди. 2 > 1. "Ювентус" > "Тоттенхэм".

АЛЛЕГРИ > ПОЧЕТТИНО

Энди умумий деталларга ўтамиз. Буни тушунтириш ва тушуниш жуда қийин. Бироқ Туриннинг ғалабасида Массимилиано Аллегрининг фалсафасининг ўрни катта. Кичик ўзгаришлар, таркибга, тактикага берилган ишлов "кекса синьора"нинг жонига оро кирди ва якуний ғалабани келтирди.

Почеттино жамоасида эса захира етишмади ва ўйинни назорат қилишда хатоликка йўл қўйди. Унинг олдида вазиятни тўғрилаш учун ярим йилдан камроқ вақт бор, бироқ энди ЕЧЛда ўйнашмайди.

"Ювентус"нинг яхши кайфият ("Лацио" устидан қозонилган ғалаба ва "Наполи"нинг мағлубияти) янада кўтарилди. "Тоттенхэм" энди АПЛда ўз кучини намойиш этади ва 2-ўрин учун курашади. "Кекса синьора" эса Англия жамоасига футболни қандай ўйнаш кераклигини тушунтира олди.

Миржалол Норматов

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика