"Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" Бен Дэвис учун курашади

Aziz Tukhtamuradov
19 июл 2014
"Тоттенхэм" "Суонси" футболчиси Бен Дэвис учун "Ливерпуль" билан курашишга тайёр.

"Шпорлар" бош мураббийи Маурисио Почеттино 21 ёшли футболчини ўз таркибида кўриш истагида.

Лондонликлар ҳафта якунигача футболчини трансферини амалга оширишни кўзламоқдалар. Унинг трансфер суммаси 10 миллион фунтга бахоланмоқда.

"Суонси" жамоаси аввалроқ, футболчи учун "Ливерпуль" томонидан таклиф қилинган 8 миллион фунтга рад жавобини берганди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru