

23 ёшли Кот-д'Ивуар терма жамоаси хавбекининг хизматларига "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Аммо, миланликлар катта эҳтимол билан муҳим ўйинчиларини 40-50 миллион еврога қўйиб юборишмайди, гарчи ёзда клуб футболчини 25 миллионга сотиши мумкин бўлган бўлсада.
Ҳозирда миланликлар ва ўйинчи 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб боришмоқда.
Кессье жорий мавсум А Серия доирасидаги 10та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассист қайд этди.



