

Журналист Фабрицио Романо манбасига кўра, “Тоттенхэм” футболчи билан келишувни 2025 йилга қадар узайтиришга яқин. Унинг амалдаги шартномаси эса 2023 йил ёзида тугайди.
28 ёшли футболчи 2015 йил “Байер”дан “Туманли Альбион”га кўчиб ўтган. У жорий мавсум АПЛда 12 ўйинда майдонга тушиб, 10+4 натижа кўрсатиб турибди.



