"Тоттенхэм" Сиссоко билан шартномани узайтирди

27 сен 2019, 19:40
"Тоттенхэм Хотспур" ўзининг расмий сайтида ярим ҳимоячи Мусса Сиссоко билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

30 ёшли франциялик билан янги келишув 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган. Сиссоко жорий мавсум АПЛнинг 6 та ўйинида қатнашди ва 1 та ассист, сариқ карточкани қайд этди. Мусса "Тулуза" тарбияланувчиси бўлиб, 2016 йилда "Ньюкасл" клубидан "шпорлар" сафига келиб қўшилганди. У 2009 йилдан бери Франция термасидан чақирув олади. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/SpursOfficial

Сўнгги янгиликлар

Барча ›