"Тоттенхэм" Шенснига қизиқмоқда

Alisher
15 апр 2021
"Ювентус" дарвозабони Войцех Шенсни "Тоттенхэм" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди. "Шпорлар" футболчининг агенти билан алоқага чиқишган.

"Кекса синьора" агар Жанлуижи Доннарумма билан шартнома имзолашса, полякни сотувга қўйиши мумкин.

Англияликлар ҳам ўз навбатида клубдан кетиши мумкин бўлган Уго Льорисга ўринбосар қидиришмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira