"Тоттенхэм" Ромерони "Аталанта"дан харид қилади

Alisher
24 май 2022
"Аталанта"дан "Тоттенхэм"да ижара асосида ўйнаётган ҳимоячи Кристиан Ромеро Лондон клубида қолади.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "шпорлар" раҳбарияти 24 ёшли аргентиналикни 47 млн еврога харид қилиш бандини фаоллаштиришга тайёрлар.

Шартнома 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланади.

Ромеро ўтган мавсум "Тоттенхэм" сафида 30та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano