

"Тоттенхэм" клуби президенти Дэниэл Леви кейинги йил Харри Кейнни бепулга қўйиб юборишдан қўрқмоқда. "Шпорлар" тарихидаги энг яхши тўпурар бу йилги ёзда клубни тарк этмайдиган бўлса, катта эҳтимол кейинги йил бепулга жамоани тарк этади. Леви эса бу хавфдан қўрққан ҳолда "Бавария" клуби билан музокараларни давом эттирмоқда. Левининг асосий мақсади Кейннинг бошқа инглиз жамоасига ўтмаслиги.
Шуни таъкидлаш жоизки, "Тоттенхэм" раҳбарияти Кейн билан янги шартнома имзолашдан ҳали умидини узмаган. Бу ҳолатда Леви футболчини жуда катта суммага сотиши мумкин бўлади.
Бугун Кейн бош "шпорлар" бош мураббийи билан учрашади. Харри машғулотларни ўтказиб юбориш ниятида эмас.


