"Тоттенхэм" Порронинг трансфери борасида "Спортинг" билан келишувга эришди

Alisher Ostonov
29 янв 2023, 11:44
"Тоттенхэм" "Спортинг" билан ҳимоячи Педро Порронинг трансфери борасида келишувга эришди.

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда. Клублар 24 соат ичида битимни ёпишлари керак. Порро тез орада жамоадошлари билан хайрлашади, шундан сўнг Лондонга учиб кетади.

"Тоттенхэм"нинг 23 ёшли испан учун 37 миллион евро тўлашга тайёрлиги хабар қилинмоқда.

Порро 2022/23 йилги мавсум Лиссабон жамоаси таркибида барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 11та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano