"Тоттенхэм" ўз сафига футболчи қўшиб олди (фото)

Aslanov Jasurbek
23 авг 2017, 18:45
"Тоттенхэм" клуби ёзги трансфер ойнасидаги навбатдаги харидини эълон қилди.

Аргентиналик дарвозабон Пауло Газзанига фаолиятини "шпорлар" сафида давом эттиради. Футболчи "Саутгемптон"дан Лондон клуби сафига қўшилди. Сўнгги мавсум 25 ёшли посбон ижара асосида "Райо Вальекано" шарафини ҳимоя қилган эди. "Тоттенхэм" ҳамда Газзанига ўртасидаги битим 5 йилга мўлжалланган.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia