"Тоттенхэм" ўйинчиси жамоадан кетиши мумкин

Alisher
21 авг 2019, 15:18
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Виктор Ваньяма "Брюгге" футболчисига айланиши мумкин.

Хабарларга қараганда жамоага Танги Ндомбеле келганидан сўнг, унинг бошланғич таркибда тушиши қийинлашиб қолди.

Футболчига "Брюгге"нинг Чемпионлар Лигасида иштирок этиши мумкинлиги қизиқтирмоқда. Белгия клубида ўйинчини сотиб олиш учун пул бор.

28 ёшли Виктор Ваньяма жорий мавсумда ҳали майдонга тушмади. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 22та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи "шпорлар" сафига 2016 йилда "Саутгемптон" клубидан келиб қўшилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Express