

24 ёшли футболчи Лондон клуби билан 2021 йилга қадар шартнома тузди. Трансфер нархи ошкор қилинмаяпти. Бироқ Sky Sports нашри хабарига кўра, «Тоттенхэм» Ваньяма учун 12 миллион евро тўлаган.
«Саутгемптон»даги уч йил давомида Ваньяма 97та ўйин ўтказиб 4та гол урди.



