"Тоттенхэм" МЮга қарши ўйинда бирорта ҳам аниқ зарба беролмади

Aslanov Jasurbek
31 окт 2021, 00:38
Ажойиб ҳужумчиларга эга бўлган жамоа бирор аниқ зарба йўллай олмади.

"Тоттенхэм" ўз уйида "Манчестер Юнайтед"га 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Эътиборлиси шундаки, "шпорлар" МЮ дарвозасига бирорта марта тўғри зарба бера олишмади. "Тоттенхэм" уй учрашувларида бундай ёмон натижани, охирги марта 2013 йилда қайд этганди. Ўшанда улар "Ливерпуль" билан ўйинда 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраб, бирор аниқ зарба бера олишмаганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sports