"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди
17 июн 17:25
Янгиликлар
"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Алехандро Гарначо "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин.
"Daily Mail" хабарига кўра, Лондон клуби футболчини сотиб олиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. 20 ёшли футболчининг ўзи "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиш ниятида ва бошқа мамлакатлар клублари қизиқишига қарамай, Англия Премьер-лигасида қолишни истайди.

Аввалроқ манкунианликлар Гарначони қанчага сотишга тайёр эканликлари маълум бўлганди.
Аргентиналик футболчи ўтган мавсум клуб сафида 58 ўйинда қатнашиб, 11 та гол урди ва 10 та голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар