UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  0 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  0 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  1 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  1 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  15 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  16 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3

АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

"Тоттенхэм" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги АПЛнинг 2-тур ўйини матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед" 2:0

Голлар: Сарр (49), Дэвис (83).

"Тоттенхэм": Викарио, Педро Порро, Ромеро, Ван де Вен, Удоги (Дэвис, 70), Сарр (Скипп, 76), Биссума, Мэддисон, Кулусевски, Ришарлисон (Перишич, 70), Сон.

"Манчестер Юнайтед": Онана, Мартинес, Маунт (Пеллистри, 85), Фернандеш, Рэшфорд (Марсьяль, 85), Каземиро, Варан, Антони (Далот, 66), Шоу, Ван Бисакка (Эриксен, 66), Гарначо (Санчо, 66).

Тоттенхэм

Пап Матар Сарр - 49', Лисандро Мартинес - 83'

Премьер-лига . 2-тур

19/08/2023, 22:30

0
:
2
Тугади

Манчестер Юнайтед

Стадион: Tottenham Hotspur Stadium, 61910 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
49'  Пап Матар Сарр
63'  Ийенома Удоги
70'  Ийенома Удоги (Бен Дэвис)
70'  Ришарлисон (Иван Перишич)
76'  Пап Матар Сарр (Пьер-Эмиль Хейбьерг)
83'  Лисандро Мартинес
88'  Деян Кулусевски (Манор Соломон)
88'  Педро Порро (Эмерсон Апаресидо)
33'  Аарон Уан-Биссака
38'  Антони
39'  Бруну Фернандеш
66'  Алехандро Гарначо (Джейдон Санчо)
66'  Антони (Кристиан Эриксен)
66'  Аарон Уан-Биссака (Диогу Дало)
85'  Мэйсон Маунт (Факундо Пельистри)
85'  Маркус Рэшфорд (Антони Марсьяль)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Тоттенхэм" ўз майдонида "қизил иблислар"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди.

90+7. ЗАРБАААААА!!! Викарио нималар қилиб ташлаяпти. Яна бир супер сейв!

90+6. ЗАРБААААА!! Каземиронинг зарбаси ноаниқ кетди.

90. Каземиронинг боши билан йўллаган зарбасини Викарио ушлаб олди.

88. Пеллистри ҳужумга ўтиб, рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Уни тўхтатишди. 

83. ГООООООЛЛЛЛ!!! Ҳисобдаги фарқ иккитага етди. Барчаси "пишиб бўлди" шекилли.

80. "Тоттенхэм"да яна бир вазият. Кулусевски тўпга ета олганида Онана билан бирга бир вазиятга чиқиши мумкин бўлганди.

74. Манкунианликлар ҳимоясидаги пала-партишликдан кейин "Тоттенхэм" бурчак зарбасига эга бўлди. Бироқ ундан фойдалана олишмади.

70. Иккала жамоа таркибида ўзгаришлар бўлди. Бироқ ўйин темпида кўтарилиш йўқ)

64. ЗАРБААААААА! Сарр Каземирони осонлик билан ортда қолдириб, МЮ дарвозаси томон зарба йўллади. Ноаниқ.

61. УХХХХХ!! Сон Хен Миннинг зарбасини Шоу қайтарди. Акс ҳолда...

60. Саррнинг зарбаси ноаниқ кетди.

59. Қойил! Викарио яна жамоасини қутқарди. Фернандешнинг зарбасини у қайтарди ва кейин оффсайд қайд этилди.

56. ЗАРБААААА!! Викарио нималар қилиб ташлаябдия. Каземиронинг боши билан йўллаган зарбасини Гильермо қайтаришга эришди.

53. Яна "Тоттенхэм"да вазият. Лисандро илк вазиятда рақибини йиқитди. Бу ерда ВАР ҳам ишга тушмади.

52. УХХХХХ!!! Энди ҳисобдаги фарқ ошиши мумкин бўлганди. Онанадан сейв.

51. ЗАРБАААААА!!! Антонининг зарбасидан кейин дарвоза устуни титради.

49. ГОООООЛЛЛЛ!!! Сарр ҳисобни очди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

44. Кулусевскининг зарбасини Онана ушлаб олди.

43. Устунлик "Тоттенхэм" томонида.

40. ЗАРБАААААА!!! Порронинг зарбасини Онана дарвозаси устуни қайтариб қолди!

37. Энди Фернандеш даҳшатли вазиятни голга айлантира олмади.

30. УХХХХХХ!!! Биссума ҳисобни очиши ҳеч гап эмасди. Унинг зарбасини Онана қайтарди.

28. Йўқ, пенальти берилмади. Тўп қўлни эмас, қўл тўпни топган деб ҳисобланди. Бурчак зарбаси.

27. "Тоттенхэм" дарвозаси томон пенальти белгиланиши мумкин. ВАР вазиятни кўрмоқда.

23. УХХХХХХХ!!! "Юнайтед" босимни оширмоқда. Брунунинг "Рабона" услубидаги узатмасини Рэшфорд дарвоза томон йўллади. Тўп дарвоза тепмасидан ўтиб кетди. Бу вазиятда оффсайд ҳам бор эди.

21. Онана дарвозасини ташлаб чиқиб, қанотдаги Гарначо томон чиройли пас берди. Унинг дарвоза томон узатмасини ҳимоячилар қайтарди.

19. "Тоттенхэм" жарима зарбасига эга бўлди. Мэддисоннинг узатган тўпини Варан қайтариб юборди.

13. УХХХХХ!!! МЮ ҳисобни очишига сал қолди. Рэшфорднинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Викарио қайтарди.

7. Фернандеш жароҳат олди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

5. Энди Гарначо унчалик хавфли бўлмаган аниқ зарба йўллади. Викарио ўз ўрнида. Бугун дарвозаларда биз ўрганган номлар эмас(

3. ЗАРБААААААА!!! Антонининг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! АПЛнинг 2-тури доирасидаги марказий баҳслардан бири старт олишга яқин турибди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика