

"Шпорлар" 24 ёшли форвардни "Реал"га қўйиб юбормаслик учун бу ишни амалга оширмоқчи.
Агар бу содир бўлса, Кейннинг маоши 2014 йилдан бери 4 марта ошган бўлади. Ҳужумчи ҳозир "Тоттенхэм"нинг энг кўп маош олувчи футболчиси ҳисобланади (ҳафтасига 110 минг фунт).
Кейн "Саутгемптон"га қарши АПЛнинг 20-тур учрашувида (5:2) хет-трик қайд этди ва йил давомида Англия чемпионати баҳсларида гол уриш бўйича Ширердан, бир йилда дарвозани ишғол қилиш бўйича Лионель Мессидан ўтиб кетди.



