

Лондонликлар клуби президенти 27 ёшли футболчини АПЛнинг бошқа клубига, шунингдек 150 миллион фунтдан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Кейнга "Челси" томонидан жиддий қизиқиш бор. Ушбу икки клуб ўртасидаги рақобатни ҳисобга оладиган бўлсак, томонлар ўртасидаги музокаралар қийин кечади.
Аввалроқ футболчи ёзда кетмоқчи эканлигини "Тоттенхэм" раҳбариятига маълум қилганди. Маълумотларга кўра, унинг агентлари "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Челси" жамоалари билан музокаралар ўтказмоқда.



