
Гап 24 ёшли ҳимоячи Кевин Виммер ҳақида кетмоқда. 2015 йилда "Тоттенхэм"га ўтган Виммер фаолиятини "Сток Сити"да давом эттиради. "Кулоллар" берган маълумотларга кўра, футболчи ва клуб ўртасидаги битим 5 йилга мўлжалланган. Трансфер 18 млн. фунт эвазига амалга ошди.
"Биз Кевин Виммер борасида "Сток Сити" келишувга эришдик. Кевинга барча яхши ниятларимизни тилаймиз" - дейилади "Тоттенхэм" "Твиттери"даги хабарда.
