

Бу ҳақда "TalkSport" хабар бермоқда.
Даниялик мураббий 2018 йилнинг октябридан бери "Брентфорд" клубини бошқариб келмоқда. "Асаларилар" унинг қўл остида Чемпионшипдан Премьер-лигага кўтарилишди. "Брентфорд" ҳозирда АПЛ жадвалида 9-ўринда бормоқда.
"Тоттенхэм" бош мураббий излашда давом этмоқда. Аввалроқ "шпорлар" Юлиан Нагелсманни тайинлашдан бош тортгани ҳақида хабар берилганди. Вақтинчалик мураббий Райан Мэйсон ўз лавозимида қолиши эҳтимоли ҳам бор.



