"Тоттенхэм" - "Аякс" учрашувини испаниялик ҳакамлар бошқаради

Aslanov Jasurbek
29 апр 2019
"Тоттенхэм" ҳамда "Аякс" ўртасидаги Чемпионлар лигаси ярим финал илк учрашувида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди.

Лондонда ўтадиган ўйинни Антонио Матеу Лаос бошчилигидаги испаниялик ҳакамлар бошқаради. Унга қанотларда Пау Себриан Девис ва Роберто дель Паломар ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам - Альберто Ундиано Мальенко. Видеоассистентлар - Алехандро Эрнандес ва Хуан Мартинес.

"Тоттенхэм" - "Аякс" учрашуви 30 апрель куни "Тоттенхэм Хотспур Стэдиум"да бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA