

Ўйиннинг 1-дақиқасида Танги Ндомбеле лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 86-дақиқада Ромен Саисс якуний ҳисобни ўрнатди — 1:1. “Шпорлар” АПЛ жорий мавсумида сўнгги 10 дақиқаликда ўтказилган голлар сабаб ҳаммадан кўп, яъни 9 очко йўқотди.
АПЛ 15-туридан сўнг “шпорлар” 26 очко билан мусобақа жадвалида 5-ўринда, “бўрилар” эса 21 очко билан 11-ўриндан жой олган.



