"Тоттенхэм" 51 йил олдинги антирекордни такрорлади

30 авг 2026, 13:09
"Тоттенхэм” 1974/1975 йилги мавсумдан бери биринчи марта Англия чемпионатининг дастлабки икки ўйинида гол урмасдан мағлуб бўлди.

Бу ҳақда Opta статистика портали хабар бермоқда.

"Шпорлар" АПЛнинг иккита бошланғич турида иккита мағлубиятга учради ва бирорта ҳам гол ура олмади. Биринчи ўйинда лондонликлар сафарда "Брентфорд"га (0:3), кейин эса уйда "Ньюкасл"га (0:2) имкониятни бой беришди.

Айни пайтда Роберто Де Зерби жамоаси Англия чемпионати турнир жадвалида охирги, 20-ўринни эгаллаб турибди. "Тоттенхэм" ҳисобида иккита бошланғич турда 0 очко бор.

"Шпорлар" навбатдаги учрашувини 5 сентябрь куни меҳмонда "Ноттингем Форест"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: theanalyst.com