UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25АПЛ. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 0:0 (матнли трансляция)  77 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  2 20:48"Бавария" — "Айнтрахт". Таркиблар маълум  0 20:32"Бани Яс" — "Ал Ваҳда". Эркинов захирада  0 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  4 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  414 19:15"Реал" — "Жирона". Мадриддаги ўйин учун таркиблар маълум  56 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  6 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  2 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  13

Тошлоқ туманида Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди Янгиликлар

Тошлоқ туманида Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди

Шу кунларда юртимизда Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган тадбирлар, мусобақалар ва кўнгилочар дастурлар ташкил этилмоқда.
Фарғона вилояти Тошлоқ туманида ҳам шундай мусобақа футбол тури бўйича ўтказилди. Ташкил этилган футбол турнирида 4 жамоа қатнашди. Ўйинлар бошланишидан аввал Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди ҳақида илиқ фикрлар билдирилди. Мусобақа ташкилотчилари қатнашчиларга омад тиладилар. Шундан сўнг ўйинлар бошланиб кетди.

Дастлабки баҳсда Марғилоннинг икки жамоаси тўқнаш келди. Ўрам маҳалласининг "Ўрам" жамоаси қўшнилари Бахриннинг "Бахрин" жамоасига қарши саф тортдилар. Бу иккала жамоа ўртасидаги баҳс қизиқарли кечди. Учрашувнинг дастлабки дақиқасида ўрамликлар томонидан киритилган тўп ягоналигича қолди ва финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Иккинчи финалчи номини аниқлаш учун Хамракнинг "Қизил ой" жамоаси Сўфиларнинг "Оқ олтин" жамоасига қарши баҳсга киришди. Кескин курашларга бой бўлган учрашувда "Оқ олтин" жамоасининг қўли баланд келди. Якуний ҳисоб 2:1. Турнирнинг финали ҳақиқий драмматикани тухфа этди. Турнирнинг сўнгги ўйинида рақибидан анча мазмунли ўйин намойиш этган "Оқ олтин" жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба нашидасини сурди. Турнир якунида мусобақа қатнашчиларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди. Бош соврин биллур кубок "Оқ олтин" жамоасига насиб этди. Шу тариқа Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган мусобақа якунланди.


Комилжон Икромов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика