UZ

Сўнгги янгиликлар

00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  7 00:40Испания Кубоги. "Валенсия" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 00:09Англия Лига Кубоги ярим финали. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  1 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2 19:58"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолган  1

Тошкентнинг “Ливерпуль” жамоаси Янги йил байрамини нишонлади Янгиликлар

Тошкентнинг “Ливерпуль” жамоаси Янги йил байрамини нишонлади

Бугун, 28 декабрь куни пойтахтимиздаги “Бухоро” ресторанида “Ливерпуль-Гол” болалар футбол клуби аъзолари 2013 йил якунларига бағишланган ўзларининг тантанали тадбирини ўтказишди.
2009 йили ташкил этилган “Ливерпуль-Гол” болалар футбол клуби бу йил Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар биринчилигида 2-дивизионда умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритди. Шу муносабат билан бугунги байрам маросимида клубнинг учта тоифасидаги гуруҳ футболчиларига ғолиблик учун эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

Ўз вақтида Азизбек Ҳайдаров, Азиз Ибрагимов, Александр Лобанов каби ҳозирда таниқли бўлган йигитларни тарбиялашган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Анвар Ўринов, Миржамил Ғуломов каби мутахассислар Тошкентдаги “Ливерпул”нинг раҳбарлари саналишади. Улардан ташқари, ўтмишдаги машҳур ўйинчилар – Дилмурод Назаров, Самандар Акбаров, Рустам Яралиев, Асад Расулов ҳамда Отабек Қодиров шу даргоҳда болаларга футбол сирларини ўргатишмоқда.

Бугунги тадбирда 2013 йилги Тошкент шаҳар чемпионати 2-дивизионида ғолибликка эришган қуйидаги гуруҳлар тақдирланишди: 2001-2002 йиллар (мураббий Самандар Акбаров), 2000 йиллар (мураббий Миржамил Ғуломов) ҳамда 1998-1999 йиллар (мураббий Дилмурод Назаров).
Улуғбек Мирзаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика