

Ўқув-курслар пойтахтдаги “Рамада” меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Эронлик ОФК иструктори Жалол Башарзад Махбуби ўқув-курсларни олиб боради. Унга ЎФФ техник директори ҳамда Болалар, ўсмирлар ва оммавий футболни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шавкат Имомов ассистентлик қилади.
Ушбу тадбирда қатнашиш учун иштирокчилар энг камида “C” лицензиясига эга бўлиши ва айни пайтда иш фаолиятини давом эттираётган бўлиши керак.
Level 1 сертификатини қўлга киритган дарвозабон мураббийлари кейинчалик Level 2 ва Level 3 даражалари учун ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.



