Тошкент халқаро турнири кубоги Японияга кетади

Aslanov Jasurbek
5 июн 2017, 23:45
Бугун Тошкентда 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги халқаро турнир якунланди.

Ўтказилган барча учрашувларда ғалаба қозонган Япония U-15 терма жамоаси мусобақа ғолибига айланди.

Японияликлар дастлаб Ўзбекистон (5:1), кейин Беларусь (1:0) ўсмирлар терма жамоасини мағлубиятга учратди. Сўнгги, ҳал қилувчи баҳсда эса Польша U-15 термасини 2:1 ҳисобида таслим қилган японияликлар бош совринга эга чиқди.


Ўтказилган уч ўйиндан 2 тасида ғалаба қозонган Польша ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Ҳар икки совриндор жамоа кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Дилшод Нуралиев шогирдлари охирги ўйинни Беларус U-15 термасига қарши ўтказиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтади. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.


Ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнир

Тошкент, “ЖАР” стадиони. 5 июнь, душанба

Польша U-15 – Япония U-15 — 1:2

Ўзбекистон U-15 – Беларус U-15 — 1:3


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›