UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  4 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  13 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Тошкент шаҳар футбол ассоциациясидан Ўзбекистон терма жамоаларининг манфаати йўлида туб бурилиш Янгиликлар

Тошкент шаҳар футбол ассоциациясидан Ўзбекистон терма жамоаларининг манфаати йўлида туб бурилиш

Тошкент шаҳар футбол Ассоциациясининг иш сифатини янада ошириш йўлида янги лойиҳага қўл урилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5887-сонли фармони асосида 2003 йилдан 2008 йилгача бўлган ёш тоифаларининг барчасига бош мураббийлар тайинланди. Унга кўра пойтахтда фаолият олиб бораётган клубларнинг ўз ёш тоифаларида ишлаётган энг яхши мураббийлар терма жамоаларга масъул этиб тайинландилар. ТФА Вице-президенти Алишер Полатов ва Нодирхўжа Юлдашев лойиҳасига асосан, энди:


Тошкент шаҳрининг 2003 - 2008 йиллар терма жамоалари фақат бир йилда бир маротаба эмас, ҳар ойнинг учинчи ҳафтасида ўқув-йиғин машғулотлари учун йиғиладилар. Терма жамоа бош мураббийлари камида 50 нафарга яқин футболчилардан иборат кенгайтирилган таркибларни шакллантирадилар. Бош мураббий ва катта мураббий асосий жамоа билан ишлайди. 2 нафар ассистент эса ўша ёш тоифанинг иккинчи таркибини бир вақтда шуғуллантирадилар. Янгилик шундан иборатку, иккинчи терма жамоанинг негизи 1 августдан кейин таваллуд топган футболчилар асосида ташкил қилинади. Уларга фақатгина 3 нафар асосий таркибдан жароҳати туфайли тушиб қолган ёки ўйинида ўша даврга келиб пасайиш кузатилган футболчи қўшилиши мумкин.


Йил бошида таваллуд топган болалар билан, йилнинг сўнгги 3-4 ойлигида таваллуд топган футболчи ўртасида жисмоний ҳолати бўйича тафовут катта бўлади. Шунинг учун бизнинг футболда сентябрдан кейин таваллуд топган топ футболчилар сони кам. Бу масалага Европа турли хил ечимлар билан курашиб боради. Тошкент шаҳар ФА биринчи маротаба шу лойиҳа орқали, жисмоний ҳолати оқсаётган, аммо техника ва истеъдоди бор футболчиларни сақлаб қолишни мақсад қилди.


Ундан ташқари, Дилшод Нуралиев ва Дмитрий Ким бошчилигида Тошкент терма жамоаларининг ўйин услубини яратиш бўйича келишиб олинди. Унга кўра Дилшод Нуралиев 2004, 2006, 2008 йилларга, Дмитрий Ким 2003, 2005 ва 2007 йиллар терма жамоаларига раҳбарлик қилади. Икки мураббий йил давомида, биргаликда, Тошкентдаги барча мураббийларни ягона ўйин услубини яратиши бўйича йўлланма ишлаб чиқиши лозим бўлади.



Тошкентда фаолият олиб бораётган футболчилар ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларига тушиш учун катта имкониятга эга бўладилар. Энди улар ҳар ой давомида кучли мутахассислар қўл остида йиғилиб, терма жамоа руҳиятини ҳис қила бошлайдилар. Қолаверса, йиғинлар давомида Суперлигада фаолият олиб бораётган футболчилар машғулотларга таклиф қилинади.


Яна бир янгилик шундан иборатку, шаҳар чемпионати энди мавсум бошланганидан кейин бир ойда 3та якшанбани ўз ичига олади, тўртинчи якшанба ТФА куни (ФИФА кунига ўхшаб) сифатида эътироф этилади ва айнан шу ҳафтада Тошкент терма жамоалари йиғиладилар. Терма жамоага ўйинчиси чақирилмаган жамоалар шу куни қолдирилган ўйинларни ёки ўртоқлик учрашувларини ўтказишлари мумкин бўлади.


Бундан буён Тошкент шаҳар терма жамоаси сафидан ўрин олиш учун топ клуб аъзоси бўлиш шарт эмас. Барча футболчиларда бирдек имконият бўлади, бунинг учун меҳнат қилинса бўлгани.


Мураббийлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:



2003 - бош мураббий: Дмитрий Ким («Чиғатой»), ёрдамчилар Дмитрий Ан ва Алишер Бозоров. Тошкентда бирон терма жамоага мураббийларими тайинлаш осон иш эмас. Яхши савиядаги мураббийларимиз кўп. Нима учун 2003 йилларга Дмитрий Макаровични қўйилди? Одатда, бу ёшда «Пахтакор», «Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоаларининг яхши ўйинчилари ўринбосарлар сафига ўтиб кетадилар. Кўпинча Ўзбекистон Кубогининг энг катта ёш тоифасида финалида имкониятни бой берамиз. Дмитрий Ким эса «Чиғатой» базасида 3 ой давомида ҳар ой 5 кунлик йиғин ташкил қилган ҳолда қолган ўйинчилардан чемпион жамоа тузиши керак.


2004 йил терма жамоасини Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийига ишондик. Бу борада Олим Шокиров бизни уялтирмаслигига ишонамиз. Чунки мана 3 йилдирки ўз ёшида тенгсизлигини исботлаб келяпти.


Худди шундай 2005 йиллар терма жамоасига ўзгартириш киритмадик. Нуралиев ва Раҳматуллаев тандеми сўнгги 2та Республика Кубоги ғолиби ҳисобланадилар. 2006 йиллар терма жамоасини 2019 йил чемпион қилган Жаҳонгир Усмонов бу йил 2007 йиллар бош мураббийи Александр Хвостуновга ёрдам берадиган бўлди. Унинг ўрнига «Спартак» жамоасидан, кўп йиллар давомида болалар футболида меҳнат қилиб келаётган Сергей Арслановни бош мураббий сифатида тайинладик. Унинг армияси жуда кучли, ўз даврининг икки моҳир футболчилари Ғулом Ҳалимтоев ва Леонид Кошелев. Уларга «Обод»даги фаолияти билан таниш Бобур Зухритдинов ёрдам беради.



2007 йиллар терма жамоасига Тошкентнинг энг яхши жамоаси «Бунёдкор» бош мураббийи Александр Хвостунов тайинланди. Унга Жаҳонгир Усмонов, Шуҳрат Бўриев ва «Локомотив»дан Суннат Абдурасуловлар ёрдам берадилар.


2008 йиллар ўтмишнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири Зайниддин Тожиевга ишониб топширилди. Унга «Пахтакор» ва «Локомотив»дан ёрдамчи мураббийлар тайинланди. Яна бир яхши мураббий, «Бунёдкор» устози икки жамоа билан ишлаётганлиги сабаб терма жамоага жалб қилина олинмади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика