UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  1 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  1 12:35Винисиус Саудия Арабистони ҳақида: "Реал"да узоқ муддатга қолишга умид қиламан. Бу менинг уйим. Шу ерда тарихга киришни хоҳлайман"  6 12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  30 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  1 11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  11 11:15«Барселона» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  6 10:48«Арсенал» ёзда 7 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  5 10:35Қосимов «Қўқон-1912» жамоасига ўтишга яқин  4 10:00Осиё кубоги. U-20 терма жамоамиз эртага ўз юришини бошлайди. Яманга қарши қандай либосда ўйнашимиз маълум  5 09:40Анчелотти иродали ғалабадан сўнг нималар деди?  22 09:14Виниcиус «Ман Сити» мухлисларининг осган баннери ҳақида фикр билдирди  30 08:48Бугун ўсмирларимиз Марокашга қарши баҳс олиб боради  6 08:15Икки ярим ой аввал «Қизилқум» билан хайрлашган легионер жамоага қайтмоқда  0 07:50Гвардиола «Реал Мадрид»ган учралган мағлубиятнинг асосий сабабини маълум қилди  49

Тошкент шаҳар ФФ Россиянинг 1-рақамли болалар футболи ташкилоти билан келишувга эришди Янгиликлар

Тошкент шаҳар ФФ Россиянинг 1-рақамли болалар футболи ташкилоти билан келишувга эришди

Россиянинг ДФЛ (БФЛ, болалар футбол лигаси) компанияси илк маротаба Тошкент шаҳар футбол федерацияси билан ҳамкорликда мусобақа ўтказадиган бўлди.

Виктор Горлов бошқарувидаги компания 1994 йил тузилган бўлиб, Россия футбол иттифоқи билан ҳамкорликда ишлайди ва унинг аъзоси ҳисобланади. Бугунга келиб ДФЛ, МДҲ ва Болтиқбўйи ҳамда Европанинг бир қатор давлатлари билан яқиндан алоқаларни йўлга қўйган. Энди улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Ташкилот ўзининг энг катта мусобақаларидан бири бўлган "ЛокоБОЛ"ни Марказий Осиё саралаш ўйинларини айнан Тошкент шаҳар футбол федерациясининг таклифига биноан пойтахтимизда ўтказадиган бўлди. Мазкур турнирда МДҲ давлатларидан ташқари, Туркия, Греция, Болгария, Кипр каби давлатлардан жамоалар қатнашадилар. ДФЛ билан бир қаторда, Тошкент шаҳар футбол федерацияси ташкилотнинг Марказий Осиёдаги бўлими, "Море Футбола" компанияси билан ҳам яқиндан алоқаларни йўлга қўйди.

2008 йилда илк маротаба ташкил қилинган мусобақанинг амалдаги ғолиби Туркиянинг "Галатасарой" жамоаси ҳисобланади. 2018 йилги мусобақада 2007 йилда таваллуд топган жамоалар тўп тепадилар.

"Мусобақанинг саралаш ўйинларини Тошкент қабул қиладиган бўлди. Бунинг учун қозоғистонлик ҳамкасбим, "Море Футбола" ташкилоти раҳбари Айдос Кашкеевга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтишим керак. Айнан унинг ёрдамида Виктор Горлов билан алоқа ўрнатдик. Апрель ойининг сўнггида "ЛокоБОЛ"нинг Тошкент шаҳридаги саралаш ўйинлари бўлиб ўтади. Ғолиб жамоа Новосибирск шаҳрида бўлиб ўтадиган иккинчи саралаш ўйинлари йўлланмасини қўлга киритади. У ерда ҳам ғолиб чиқилса Москвадаги супер финалга эга чиқилади. Шу кунгача "Локомотив" Тошкентнинг 2004 йилда таваллуд топган футболчилари 2016 йилда супер финалда қатнаша олган эдилар. Лекин улар саралаш ўйинларини бошқа давлатларда ўтказган эдилар. ДФЛ билан йўлга қўйган ҳамкорлигимиз орқали Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг болалар футбол маркази сифатида тилга туширтириш истаги юқори. Энди "Локомотив" футбол клуби ва ЎФА билан ҳамкорликда дебют турнирни юқори сифатда ўтказишимиз керак бўлади", - дейди Тошкент шаҳар футбол федерациясининг биринчи Вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика