Тошкент шаҳар ФА ой лауреатларини аниқлади

Aslanov Jasurbek
11 мар 2021
Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси 2021 йилдан бошлаб ойнинг энг яхши мураббийларини аниқлаб боради.

Мазкур лойига 3та мусобақага нисбатан қўлланилади - болалар лигаси, У-18 лигаси ва 2-лига.

Жорий йилнинг илк лауреатлари аниқланди. Жиззахда 2005 йиллар ўртасида бўлиб ўтган футзал ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида фахрли биринчи ўринни қўлга киритган Олмазор БЎСМ бош мураббийи Жаҳонгир Абдуразоқов феврал ойининг "энг яхши"мураббийи деб топилди.

Келажак Юлдузлари компанияси ҳамда Тошкент ва Наманган футбол ассоциациялари ҳамкорлигида ўтказилган Олимпиада-2028 мусобақаси финалида "Пахтакор" жамоасини мағлубиятга учратган "Бунёдкор" устози Жамолиддин Раҳматуллаев энг яхши мураббийлар қаторида иккинчи бўлди. 2005 йиллар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада ўзининг 2006 йилларда таваллуд топган Одил Аҳмедов ФА жамоаси билан иштирок этиб, мусобақада 3-ўринни эгаллаган Жаҳонгир Усмонов эса учинчи ўринни қўлга киритди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Тошкент ФА матбуот хизмати