
Россия клублари шартнома тузган киберфутболчилар мамлакат чемпионини аниқлаш учун Қозон шаҳрида йиғилишди. Ўйинлар махсус сахнада ўтказилди, мухлислар эса ўйин бўлаётган арена ва интернет орқали бу турнирни кузатиб боришди.

2016 йил Тошкентда ўтган МДҲ-2016 мусобақаси финалчилари Тимур Гурьев (ЦСКА) ва Роберт Фахретдинов ("Уфа") Россия чемпионатининг ҳал қилувчи баҳсида яна тўқнаш келишди.
FIFA16 бўйича МДҲ Кубоги ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Финалда ЦСКА киберфутболчиси Тимур Гурьевнинг қўли баланд келди ва у навбатдаги совринни ўз жамоаси музейига қўшиб қўйди.
